date
views 3 679

Google энг яхши дизайнга эга мобил дастурларни маълум қилди

Google энг яхши дизайнга эга мобил дастурларни маълум қилди
Google компанияси энг яхши дизайн концепциясига эга мобил дастурлар номини маълум қилди. Якунда Google Play Market’даги тўртта дастур Material Design Awards 2018 номинацияси ғолибларига айланди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Компания дастурларни тўртта мезон бўйича баҳолаган: ифодалилик, фойдаланувчи тажрибаси, инновация ва мослашиш. Етакчи дастурлар KptnCook, Lyft, Simple Habit Meditation ва Anchor бўлиб чиққан.

Биринчи дастур рецептлар тўплами ҳисобланади, иккинчиси — автостоплар учун хизмат, учинчи дастур — медитация учун инструксия, тўртинчи дастур эса радиодастурларни эшитиш учун мўлжалланган дастур ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google энг яхши дизайнга эга мобил дастурларни маълум қилди