"Xiaomi" компанияси "Mi Notebook"нинг энг арзон версиясини тақдим этди. Экранининг диагонали 15,6 дюйм бўлган модел саккизинчи авлод "Intel Core i3" процессорида ишлайди.
Бунгача "Xiaomi" "Mi Notebook" ноутбуклари "Intel Core i5" ва "Core i7" базасидаги, оператив хотираси 4 ёки 8 гигабайт бўлган версияларда таклиф қилинарди. Янги версиянинг оператив хотираси 4 гигабайтга, доимий хотираси эса 128 гигабайтга тенг. Қўшимча флеш-хотирадан ҳам фойдаланса бўлади.
Ноутбук етарли даражада ингичка – 19,9 миллиметр. Клавиатурада калкуляторни, браузерни ва "Scroll Lock"ни ёқиш учун махсус тугмалар билан тўлдирилган алоҳида рақамли блок бор. Ноутбукка "Microsoft Office" тўплами ҳам ўрнатилган.
Иккита "USB 3.0", "USB 2.0", "Ethernet", "HDMI interface", қулоқчин ва хотира картаси учун слотлар бор. Ноутбукнинг Хитойдаги баҳоси 491 долларга тенг. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди