Ўзбекистондаги автомобил транспортларининг бирида уни ўғрилардан ишончли ҳимоя қилувчи ускуна синовдан ўтказилмоқда. Ижобий натижалардан сўнг, у Ўзбекистондаги транспорт воситаларида ўрнатилиш учун тавсия этилиши мумкин.
"Ўзбекистонда автомобил ўғирланишига қарши Россиянинг "Сократ" қўриқлаш агентлиги томонидан ишлаб чиқарилган борт комплекти мавжуд. Автомобил ушбу мосламага датчиклар орқали уланади. Датчиклар қўриқлаш хизмати ходимларига мониторинг давомида транспорт воситасининг ҳаракатланиши, сарфлари, айни вақтда транспорт воситаси қаерда ҳаракатланаётгани, юрғизилган ёки юрғизилмагани ва, ҳаттоки, эшиклари очиқ-очиқ эмаслигигача кўрсатиб туради" - деди Тошкент шаҳар Қўриқлаш хизмати вакили Фарҳод Ачилов.
Таъкидланишича, транспорт воситаси ўғрилар томонидан очилгани ҳақида ташвиш хабари келиб тушадиган бўлса, қўриқлаш хизмати ходимлари автомобилни шу заҳоти тўхтатиши, эшикларини блоклаши ва мутлақо ҳаракатдан чеклаши мумкин.
Ачилов шунингдек, ушбу ускунани ташқаридан ўчириб қўядиган "глушителлар" мавжуд эмаслигини қайд этди.
"Ҳозирда ушбу мослама транспорт воситаларининг бирида синовдан ўтказилмоқда. Тегишли ижобий кўрсаткичлардан сўнг қўриқлаш хизмати уни республикада жорий этиш бўйича ишларни бошлаб юборади", - деди қўриқлаш хизмати вакили.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ИИВ икки йилдан бери автомобил ўғирлигига чек қўядиган ускунани жорий қилиш ваъдасини бериб келади. Хусусан, 2017 йилнинг май ойида Тошкент милицияси ўзи ишлаб чиқарган, масофадан бошқариладиган электрон тизимни ишга туширишни режалаштираётгани ҳақида оммага эълон қилган бўлиб, ушбу лойиҳа 2018 йилдан амалга оширилиши керак эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди