
Бу кўрпа эгасининг юрак уриш тезлиги, тана ҳарорати, нафас частотасини ҳисоблайди. Бунинг учун махсус ўтказгичлар ўрнатилган. Бу ўтказгичлар юқорида санаб ўтилган вазифалар натижаларини тўплайди. Дастур эса уларни симсиз бошқарув панелига етказади. Панел кўрпа эгасига бу ҳисоботларни намойиш этади.
Кўрпа асосан саломатлигида жиддий муаммо бор инсонлар учун мўлжалланган. Керак бўлса, кўрпага ўрнатилган аксессуарларнинг ўзлари «Тез ёрдам»га хабар беради. Худди шундай дастур компаниянинг «Apple Watch 4» ақлли соатларига ҳам ўрнатилган. Соат ҳам керагидан узоқ вақт ётиб қолсангиз, ўзи мустақил тарзда «Тез ёрдам»га хабар бера бошлайди.
«Ақлли кўрпа»лар яқин орада сотувга чиқарилиши кўзда тутилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар