17:31 / 03.12.2018
3 490

“Одноклассники” контент яратувчилари учун платформани ва ўзининг сериалини тақдим этди

“Одноклассники” контент яратувчилари учун платформани ва ўзининг сериалини тақдим этди
“Одноклассники” ижтимоий тармоғи OK Update тақдимотида 2014 йилда ишга туширилганидан бери амалга ошган энг йирик ва кенг кўламдаги видеосервис янгиланишини тақдим этди, профессионал ва ярим профессионал контент яратувчилари учун янги платформа - ижодий студия шулар қаторига кирди. Йилнинг охиригача барча фойдаланувчилар ва муаллифлар янгиланишнинг катта қисмидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Бундан ташқари, тақдимотда ОК ўз сериали ҳақидаги дастлабки тафсилотларни ёритиб берди.

Янги видеовитрина

Бугунги кунда Одноклассники – Россиядаги энг йирик видеоплатформаларидан биридир. Яқинда ОК видеоларининг томоша қилиниши бўйича рекордни янгилади – ҳар суткада ижтимоий тармоқдаги видеороликлар ва трансляциялар 690 миллион марта томоша қилинади. ОК видеовитринаси кенг кўламда янгиланди, эндиликда ижтимоий тармоқда қизиқарли филмлар, сериаллар, трансляциялар ва видеороликларни излаш янада қулайлашди.

ОКнинг веб –версиясидаги «Видео» хизмати онлайн-кинотеатр тамойилига асосан ташкил этилади: филмлар, сериаллар ва шоу каталогларида батафсил таърифлар ва эпизодлар рўйхати акс эттирилган лойиҳа карточкалари пайдо бўлади. Шу хизмат туфайли фойдаланувчиларга ижтимоий тармоқдаги профессионал видеоконтентдан фойдаланиш қулайроқ бўлади, муаллифлар эса қизиқаётган томошабинларга эга бўладилар. Янги витринада видеони қидириш ва томоша қилиш учун ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтиш шарт эмас: ОК аноним режимда фойдаланувчилар учун барча бобларни очиб берди. Йилнинг охиригача янги видео витринадан барча фойдаланувчилар фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

Контент яратувчилари учун янги платформа

Видеоконтент яратаётганлар ва чоп этаётганлар учун, ОКда янги платформа – ижодий студия пайдо бўлади. Ушбу студия орқали ижтимоий тармоқдаги барча видео яратувчилари ўз контентларини интерактив механикалар билан бойитишлари мумкин: овоз бериш, савол-жавоб ўйини, клик қилинадиган қисқа шарҳлар. ОК ижодий студияни ижтимоий тармоқ ҳамкорларининг талабига биноан очди, бир ой ичида эса ушбу хизматга барча фойдаланувчилар эга бўлишлари мумкин, жумладан, iOS ва Android иловаларида ҳам бундай имконият бўлади.

Овоз бериш. Видео ва тўғридан-тўғри трансляциялар бўйича бир неча жавоб вариантларига, жумладан очиқ вариантга эга савол жавоб ўтказиш имкониятини яратади. Масалан, брендлар янги маҳсулотлари ҳақида истеъмолчиларнинг фикрини билиб олишлари, шоу ва сериал ижодкорлари эса, мухлислар нимани кўпроқ афзал кўришлари ҳақида маълумотга эга бўлишлари мумкин.

Савол-жавоб ўйини. Энди видео муаллифлари ОКда, бошқа қўшимча иловалардан ва дастурлардан фойдаланмаган ҳолда ўз видеоларининг ичида танловлар ўтказишлари мумкин. ОК викторинаси фойдаланувчига жонли эфир пайтида саволларга жавоб бериш имнониятини яратади. Масалан, футбол матчининг тўғридан-тўғри эфири пайтида футбол ишқибозлари орасида савол-жавоб ўйинини ўтказиш мумкин ёки ижтимоий тармоқда интеллектуал шоуни ўтказиш мумкин. Эфир тугагандан сўнг трансляция ижодкорлари совғалар топшириш мақсадида боғланиш учун ғолиблар рўйхатини олишлари мумкин.

Қисқа шарҳлар. Янги интерактив қисқа шарҳлар видеолар ёрдамида гуруҳни, ижтимоий тармоқдаги эълонни, товар ёки бошқа видеони илгари суриш имкониятини беради. Бу функция нафақат контентни илгари суриш, балки савдо учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Масалан, интернет-дўконлар видео ичига эълон жойлаштиришлари мумкин, ушбу эълон орқали фойдаланувчи ОКдаги дўкон гуруҳидаги товар карточкасига ўтиши мумкин ва шу билан биргаликда мини-плеерда видеони томоша қилишни давом эттираверади.
Бундан ташқари, ижодий студияда яна бир неча фойдали функциялар мавжуд, улар орасида видео учун матн таҳрирчиси. Бу продакшннинг қулай инструменти бўлиб, унинг ёрдамида видео ёки трансляцияга исталган шрифтда ва рангда матн киритиш мумкин: масалан, мантли сатрга эга янгилик роликлари.

Контентнинг самарадорлигини кузатиш учун ОК барча гуруҳлар учун видео статистикасига кириш имкониятини очиб беради. Статистика орқали, масалан, томошабинларнинг географиясини ва ижтимоий-демографик кесимини аниқлаш, ҳар бир алоҳида видео ёки канал бўйича маълумотларга эга бўлиш мумкин. Бир ҳафта давомида ОКнинг барча уюшмалари статистикадан фойдаланиш имкониятини қўлга киритадилар.

Янги OK Live ва жонли эфирга қўнғироқ қилиш

Шунингдек, ОК OK Live тўғридан-тўғри эфирлари учун ўзининг янги мобил иловасининг версиясини тақдим этди. Илова янги дизайнга ва трансляцияга бир ёки иккита меҳмонни боғлаш учун жонли эфирга қўнғироқ қилиш функциясига эга бўлади. Қўнғироқлар ёрдамида эфирга томошабинларни ёки экспертларни улаш, уларни содир бўлаётганларга жалб этиш ва трансляциянинг ҳаммуаллифларига айлантириш мумкин. Яқин ойлар давомида жонли эфирга қўнғироқ қилиш имконияти нафақат “OK Live”да, балки ОКнинг веб-версиясида ҳам мавжуд бўлади.

Муаллифларни қўллаб-қувватлаш: янги донатлар тизими

ОКдаги трансляциялар муаллифлари янги донатлар тизими ёрдамида ўз томошабинларининг қўллаб-қувватлашларига эга бўлишлари мумкин, бу барча платформаларда ишлайди: веб-версияда ва ОК иловаларида, ҳамда OK Live иловасида. Трансляцияга совға тугмасини қўшиш мумкин, бу орқали томошабинларни муаллифни қўллаб-қувватлашга чорлаш мумкин. Профессионал трансляциялар ижодкорлари янги хизматдан ижтимоий акциялар ва телемарафон бичимидаги эфирларни ўтказиш учун фойдаланишлари мумкин. Донатлар тизими бир ой ичида Окнинг барча платформаларида пайдо бўлади.

Ўзининг сериали

“OK Update”да Одноклассники ўз контентларининг кенгайтиришлари тўғрисида эълон қилди: ижтимоий тармоқ комедия жанридаги сериални суратга олишни режалаштирмоқда. Ситкомнинг ишчи номи – «Пять с плюсом» (Беш плюс). Бунинг учун ОК ижодий гуруҳни жалб қилди, ушбу гуруҳ сценарийни ишлаб чиқди.

Сериал режиссерлигига «Физрук» (ТНТ), «Гостиница «Россия» (Первый канал), «Французская кулинария» (Россия 1) ва бошқа сериаллар устида ишлаш орқали машҳур бўлган Сергей Сенцов таклиф этилди.

Сериал сюжети Москва шаҳрининг марказида жойлашган катта хонадонда истиқомат қилувчи инсонларнинг ўзаро муносабатлари атрофида қурилган. Сюжет марказида – Олга ва Антон, улар тўй ҳаракатида ва хонадонидаги хоналарни танишларига ижарага бериш ҳақида қарор қабул қилганлар. Ўз хонадонларига ижарага ўтирувчиларни кўчириб келтириб, ўзларини оилавий ҳаётга тайёргарлигини текшириш борасида чинакам стресс-тест билан таъминладилар: экстремал турмуш тарзи, ёпишқоқ дўстлар, рашк ва ҳаттоки ёш бола.

Сериални 2019 йилнинг бошида суратга олиш режалаштирилмоқда.

Марина Краснова, Одноклассники ижтимоий тармоғининг «Лента», «Видео» ва OK Live маҳсулотлари бўйича директор:

Видеоплатформа ривожланишининг янги концепциясида, биз учта таркибий қисмга муҳим аҳамият қаратамиз: томошабинлар билан интерактив ўзаро муносабат, ўз контентимизни кенгайтириш ва муаллифлар учун монетизация имкониятини яратиш. Шуни кўриб турибмизки, фойдаланувчилар онлайнда профессионал видео ва сифатли расмларни томоша қилишни ёқтирадилар, тўғридан-тўғри трансляциялар эса, ҳам кўриш чуқурлиги, ҳамда аудитория кўрсаткичлари бўйича рекорд ўрнатяпти. Шу билан бирга серияли профессионал ва ярим профессионал бичимдаги контентларга кучлироқ жалб қилинмоқда. Бугун тақдим этилган ОК видеоплатформасининг янгиланиши муаллифларга аудитория билан янгича тарзда ўзаро муносабат қуриш, фойдаланувчиларга эса, ижтимоий тармоқда ўзлари учун кўпроқ қизиқарли ва сифатли видеоларни излаб топиш имконини беради. Бизнинг режаларимизда – профессионал контентни яратиш ва тақсимлаш бўйича Россиядаги бош онлайн-майдончага айланишдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » “Одноклассники” контент яратувчилари учун платформани ва ўзининг сериалини тақдим этди