IDC таҳлил компаниясининг маълумотларига кўра, 2018 йилнинг учинчи чорагида Xiaomi компаниясининг тақиб юриладиган қурилмалари савдосининг ўсиш даражаси 90,9 фоизни ташкил қилган. Якунда Хитой компанияси Apple’дан ўзиб кетди ва дунёда тақиладиган ақлли қурилмалар савдоси бўйича етакчига айланди. Xiaomi’нинг етакчилигини ташқи бозорга харидоргир нархда чиқарилаётган Mi Band 3 соати таъминламоқда. Бу ҳақда Daryo.uz хабар берди.
Apple эса Apple Watch Series соатининг тўртинчи авлодини янада қимматроқ нархда чиқарди ва бошқа моделлар нархини 200 доллардан пасайтиришни истамади. Бу эса унинг бозордаги улушига кучли таъсир ўтказди.
Бозорда Apple Watch 3 ўзини яхшироқ намоён қилди. Бу моделдаги ақлли соатларнинг савдоси 4,2 миллион донага етди.
Xiaomi’нинг бозордаги улуши 21,5 фоизни, Apple компанияси улуши эса 13,1 фоизни ташкил қилмоқда. Бунда компаниялар иккита алоҳида йўлдан кетмоқда: Хитой компанияси савдо ҳажмига таянаётган бўлса, Apple даромадга эътибор қаратмоқда. Apple’дан сўнг Fitbit, Huawei ва Samsung компаниялари мос равишда 10,9 фоиз, 5,9 фоиз ва 5,6 фоиз улуш билан жойлашган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди