Ўзбекистон ИИВ қарори билан республикадаги барча объектлар вазирлик қўриқлаш тизими қўриқловига олинади. Бу ҳақда Sputnik'га таяниб, Дарё хабар берди.
«Куни кеча президентимиз қарори билан ‘Хавфсиз хонадон’ концепцияси қабул қилинди. Бу концепциянинг асосий ғояси республикадаги якка тартибдаги уй-жойлар, савдо объектлари ва бошқа объектларни максимал даражада қўриқлов тизимига қамровга олиш», — деди Бобохонов.
ИИВ вакилининг сўзларига кўра, Ўзбекистонда бугунги кунда турли мулкий жиноятларнинг олдини олиш мақсадида 229 мингдан зиёд видеокузатув мосламалари ўрнатилган.
Ўзбекистон Республикаси бўйича 25 мингдан зиёд хонадонлар ва 13 мингдан ортиқ тадбиркорлик объектлари қўриқлаш тизимига уланиб, қўриқланмоқда.
2022 йилгача эса «Хавфсиз хонадон» концепцияси асосида Тошкент шаҳрида ўрнатилган инновацион қўриқлаш тизими республика бўйича жорий этилади.
Қўриқлаш хизмати хонадонларга қўриқлаш учун ўрнатиладиган воситаларни текинга ажратиш ва текинга ўрнатиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”