16:48 / 20.12.2018
5 923

"Google" сохта фотосурат яратувчи нейротармоқни кашф қилди

"Google" сохта фотосурат яратувчи нейротармоқни кашф қилди
"Google" сохта фотосурат яратувчи нейротармоқни кашф қилди. Нейротармоқ фаолияти видеолавҳада кўрсатилган – у бир вақтнинг ўзида ҳам ҳайрон қоларли, ҳам қўрқинчли. Компьютерда яратилган портретлар ҳақиқийсидан деярли фарқ қилмайди. Қолаверса, кўпчилик сурат сохта эканлигини дарҳол ажрата олмайди деб ёзади Турон24 АА.

Шунга ўхшаш бошқа лойиҳаларда бўлгани каби ишлаб чиқарувчилар генератив-рақобатлашувчи GAN (Generative Adversarial Network) нейротармоғидан фойдаланган. Унинг бир қисми расмлар генератори сифатида ишлайди, иккинчи қисми эса унинг идеал натижа намунаси билан ўхшашлигини баҳолайди. Намуна сифатида CelebA-HQ машҳурлар фотосуратлари тўпламидан фойдаланилган. У тахминан 30 мингта суратдан иборат, шу сабабли ишлаб чиқарувчиларда тажриба учун суратлар етишмовчилиги бўлмаган.

“Ноёб сифатга” эришиш учун нейротармоқ дастлаб паст ўлчамли тасвирларни яратган. Иш сифати яхшилангач дастурчилар юқори сифатли янги қатламларни қўшган.

"NVIDIA нейротармоғи инсонларга тақлид қилувчи ягона тизим эмас. 2017 йилнинг май ойида "DeepMind" томонидан инсон нутқини идеал тарзда такрорловчи "WaveNet" лойиҳаси тақдим қилинган эди. Шунингдек, ишлаб чиқарувчилар инсонлар ҳис-туйғуларини тушунувчи ва ифода этувчи роботлар яратишни такомиллаштирмоқда", деб хабар бермоқда “hi-news”.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Техно » "Google" сохта фотосурат яратувчи нейротармоқни кашф қилди