date

Samsung Galaxy S7 30 дақиқада тўлиқ қувват олиш имконига эга бўлади

Samsung Galaxy S7 30 дақиқада тўлиқ қувват олиш имконига эга бўлади

Samsung компаниясининг 2016 йил март ойида тақдим этилиши кутилаётган Galaxy S7 смартфони iPhone 6s каби босиш кучини аниқлайдиган дисплейга эга бўлади. Бу ҳақда Kun.uz нашри ёзмоқда.

Бундан ташқари, унга ўта тезкор қувватлаш имконини берувчи USB Type-C порти ўрнатилади. Бу қурилмани 30 дақиқада тўлиқ қувватлашга имкон яратади. Янги смартфон ўзидан аввалги версиядан фарқли равишда қўшимча хотира слотига эга бўлади.

Шунингдек, қурилма телефон корпусидан бўртиб чиқмаган яхшиланган камерага эга бўлади.

Тахминларга кўра, Samsung одатдагидек Galaxy S7 смартфонининг экрани букилган Edge версиясини ҳам тақдим этиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung Galaxy S7 30 дақиқада тўлиқ қувват олиш имконига эга бўлади