date
views 5 680

Ўраладиган ТВ-экран яратилди

Ўраладиган ТВ-экран яратилди
АҚШнинг патент ва савдо маркалари бўйича бошқармаси йиғилиб-очиладиган экранли қурилма яратилганини эълон қилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар берди.

Гап Жанубий Кореянинг Samsung компанияси томонидан ишлаб чиқарилган букилувчан телевизор хусусида кетяпти. Бундай экран 2019 йилга келиб реалликка айланиши айтилмоқда. Айни пайтда LG ҳам айнан шу йўналишда иш олиб бораётир. Ушбу бренд томонидан 2018 йил CES 2018 кўргазмасида намойиш этилган модель пастга қараб букланса, корейсларники худди аккордеон ёки қоғоз каби ўралади.

Ушбу қурилма шу йил 8-11 январь кунлари Лас-Вегасда ўтказиладиган навбатдаги CES 2018 кўргазмасида кўрсатилади. LG эса худди шу форумда ўз маҳсулотининг тижорий намунасини тақдим қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўраладиган ТВ-экран яратилди