Uzcard карта эгаларини Uzcard бренди ишлатилган кибержиноят рўйхатга олингани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, номаълум шахслар томонидан uzcard.uz расмий сайтининг интерфейси нусхаланиб, Uzcard тўлов тизими номидан WEBSUM билан ҳамкорликда акция ташкил этилгани рўйхатга олинган.
Рекламада тақдим этилган маълумотга биноан, ушбу тадбирда қатнашган иштирокчилар ўз карта рақамларини киритиб, пул миқдори ўтказиш эвазига ушбу юборилган маблағдан маълум миқдорда фоизларга эга бўлиши назарда тутилган.
Uzcard расмий хабарига кўра, ушбу акция Uzcard банклараро тўлов тизими томонидан ташкиллаштирилмаган. Ҳозирда компания томонидан ушбу қаллоблик ҳодисаси юзасидан тергов ишлари бошланган бўлиб, яқин кунларда унинг натижалари борасида хабарлар берилади.
“Огоҳ бўлинг! Текширилмаган номаълум интернет воситаларга ўз маблағларингизни ишониб топширманг. Доменларнинг номланишига алоҳида эътиборингизни қаратинг! Бизнинг расмий доменимиз uzcard.uz. Жумладан, домен номида бирон бир ҳарфнинг ўзгартирилгани унинг ҳақиқий эмаслигидан далолат беради: uzcard.org, uzcard.com, uzcard.info. Компаниямизга тегишли муҳим хабар, энг сўнгги янгилик ва акцияларга тегишли тафсилотларни uzcard.uz расмий сайтимиз ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боришингиз мумкин”, - дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди