
Huawei компанияси MWC 2019 кўргазмасида 5G тармоқларни қўллаб-қувватловчи букилувчи смартфон Mate X’ни тақдим қилди.
Қурилма ёйилган ҳолда экрани диагонали 8 дюймни, букилган ҳолатда эса 6,6 ва 6,3 дюймни ташкил қилувчи OLED-экран олган.
Смартфон 3 та камера билан жиҳозланган бўлиб, уларни ҳам олд, ҳам орқа камера сифатида ишлатса бўлади. Бунинг учун букилган смартфонни бошқа томони билан ўгириш керак.
Қурилма иккита батарея олган бўлиб, уларнинг умумий қуввати 4500 мА-соатни ташкил қилади. Смартфон 55 Ватт қувват билан қувватланади. Смартфон 7 нанометрли процессорда ишлайди.
Смартфон 2019 йилнинг ўрталаридан сотувга чиқарилиб, нархи 2299 долларни ташкил қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг