Фото: «SecurityLab»
«Check Point» компанияси мутахассислари «WinRAR»да 19 йилдан бери мавжуд заиф нуқтани аниқлашди, бунгача хакерлар ва зарарли дастурий таъминот тарқатувчилари қанча фойдаланувчиларнинг маълумотларини қўлга киритишди экан...
Дастурнинг янги (2019 йил, январь) 5.70 версиясида бу хатолик тўғриланди, аммо «WinRAR» янгиланиш талаб қилмайди... Бундан бехабар миллионлаб одамлар эса ундан узоқ йиллардан бери фойдаланиб келишяпти.
«Заиф нуқта»ни топган «Check Point» мутахассислари тушунтиришларича, дастурий таъминот очилганида автоматик равишда зарарли дастурларни чиқариб олиши учун кенгайтмага жойлаштирилган. Зарарли дастурлар компьютерни ёқиш папкасига жойлашиб олади, яъни ҳар сафар фойдаланувчи компьютерни ёқиш баробарида, ўзи билмаган ҳолда, вирусларга ҳам «старт» бераверади.
Шу компания маълумотларига кўра, турли мамлакатлар кибержосуслик бўйича кампаниялар нишонига айланмоқда. «McAfee» антивирус компанияси эса аксарияти АҚШга қаратилган 100 та киберҳужумда айнан «WinRAR» қўлланилганини қайд этган.
Қарийб 20 йил давомида «WinRAR» архивлаш дастуридан фойдаланганлар сони 500 миллион нафардан ошди; булардан қанчаси «заиф нуқта»дан жабрланганини аниқлаш имконсиз иш.
Яна бир муаммо бор: гарчи «WinRAR»нинг хавфсиз талқини — 5.70 январь ойи охирларида чиққан бўлсада, уни сайтдан фақат қўлда кўчириб олиб, ўрнатиш мумкин, бошқалар эса бу критик янгиланиш мавжудлигини билмайди ҳам. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда