2019 йил 29 март куни Yandex айнан Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилган қидирувни йўлга қўйди. Энди мамлакат аҳолиси маълумот, видео ва расмларни ҳам бутун интернет, ҳам фақатгина Tas-IX тармоғи бўйича излашлари мумкин.
Қидирув жавобларида, Yandex бир талай омилларни инобатга олади: сўров бўйича ҳужжатнинг таркибан тўғри келиши, манбанинг сифати, саҳифаларнинг юкланиш тезлиги, фойдаланувчиларнинг шахсий афзалликларини ва ҳоказо.
Ўзбекистонда Tas-IXга уланган сайтлар жуда машҳур: улар тез юкланади ва трафикни тежашга имкон беради. Шунинг учун Yandex Ўзбекистон аҳолиси учун фақатгина Tas-IX сайтлари бўйича қидирувни яратди. Бутун интернет бўйича қидирув натижаларида эса, ушбу сайтларни махсус белгилар билан белгилашни бошлади. Умумий ҳисобда Yandex икки ярим мингдан ортиқ Tas-IX сайтларини билади, уларни белгиланиб туришига махсус ишлаб чиқарилган алгоритм жавоб беради.
Маҳаллий қидирувни яратиш учун маълумотлар ва аудитория талабини билиш керак бўлади. Ўзбекистонда ташкилотлар қидируви айниқса машҳур. Шунинг учун Yandex қидирувга ўн минг маҳаллий компаниялар ҳақида маълумот жойлади. Масалан, (яқин орадаги қаҳвахона) қидириб, уларга берилган баҳо, фикрлар билан харитадаги жойлашуви ва иш вақтини кўриш мумкин. Ёки Yandexдан (қаерга боришни) сўраш мумкин ва ушбу мавзу бўйича Ўзбекистон фойдаланувчилари орасидаги машҳур материалларни кўриш мумкин.
Одамлар қидирувни тезда кирита олишлари учун, уларга қидирув ёрдамлари таклиф этилади. Yandex Ўзбекистон аҳолисига мос келадиган, катта ёрдамлар базасини тузди. Шундай қилиб, об-ҳаво сўрови бўйича, жавобини тўғридан тўғри ёрдамларда кўриш мумкин.
Қидирувдан ташқари, Yandex ўзбекистонликларга бутун хизматлар тўпламини таклиф этади. Yandex.uz порталида Yandex.Хабарлар, Yandex.Почта, Yandex.Об-ҳаво, Yandex.Мусиқа, файллар сақлаш учун Yandex.Диск хизмати, ўнлаб тиллардан машина таржимаси, Тошкент ва мамлакатнинг катта шаҳарларини батафсил хариталари.
Мамлакат бўйича ҳаракатланишда автосевувчилар Yandex.Навигатор мобил иловасидан фойдаланишлари мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар