09:32 / 22.04.2019
5 953

Сотувда бўлган энг яхши смартфонлар рейтинги эълон қилинди

Сотувда бўлган энг яхши смартфонлар рейтинги эълон қилинди
Business Insider нашри айни вақтда сотувда бўлган энг яхши 20 та смартфондан иборат рейтингни тузди. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилмоқда.

Рейтингнинг энг юқори поғонасини OnePlus 6T смартфони эгаллади. Таъкидланишича, ушбу гаджет симсиз қувватлагич ёки сув ўтказмаслик каби энг замонавий опциялар тўпламига эга бўлмаса-да, нархи ва функциялари ҳисобига 1-ўринни муносиб эгаллаган.

2-ўринга Samsung Galaxy S10e лойиқ топилди. Ушбу қурилма “ажойиб” экран, аъло даражадаги камера ҳамда ҳамёнбоп нархга эга.
3-ўринни iPhone XR, 4- ва 5-ўринларни Samsung’нинг Galaxy S10 Plus ва S10 моделлари эгаллаган.

Шунингдек, юқори ўнталикка Google Pixel 3 ва Pixel 3 XL, Samsung Galaxy Note 9, iPhone XS ва iPhone XS Max, Samsung Galaxy S9 Plus ва iPhone X киритилган.

11-20-ўринларни iPhone 8 Plus, Samsung Galaxy S9, Huawei Mate 20 Pro, iPhone 8, Razer Phone 2, LG V40, Apple iPhone 7 ва 7 Plus, Moto G7, LG G8 ва BlackBerry Key2 моделлари эгаллаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Сотувда бўлган энг яхши смартфонлар рейтинги эълон қилинди