15:28 / 30.04.2019
3 232

Beeline Ўзбекистон бўйлаб 70га яқин янги таянч станцияларини ишга туширди

Beeline Ўзбекистон бўйлаб 70га яқин янги таянч станцияларини ишга туширди
Beeline Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 70га яқин янги таянч станцияларини ишга туширилди.

Beeline Андижон, Бухоро, Жиззах, Жомбой, Қарши, Қўқон, Марғилон Навоий, Наманган, Пахтаобод, Самарқанд, Хўжанд, Чироқчи ва Шахрисабз шаҳарларда тармоқни кенгайтирди. Бундан ташқари, республиканинг бир қатор туман ва қишлоқларда ҳам қўшимча таянч станциялари ўрнатилди.

"Бизнинг мақсадимиз абонентларга юқори тезликдаги мобил Интернет имкониятларини тақдим этишдир. Юқори тезликдаги Интернетга бўлган талабнинг ортиб бораётганини кузатмоқдамиз, мижозларимиз алоқа жараёнига тобора кўпроқ жалб қилинмоқда ва ахборот оқимларини кузатишмоқда. Биз республиканинг энг чекка нуқталарини ҳам юқори сифатли алоқа билан таъминлаш мақсадида технологияларга сармоя киритишга тайёрмиз”, - деди Unitel‘нинг техник директори Евгений Ключев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline Ўзбекистон бўйлаб 70га яқин янги таянч станцияларини ишга туширди