Facebook ижтимоий тармоғи асосчиларидан бири Крис Хьюзнинг маълум қилишича, ижтимоий тармоқ ҳозирги раҳбари Марк Цукерберг ҳукумат ёки хусусий сектордаги исталган одамга қараганда кўпроқ таъсир ўтказиш имконига эга. Хьюзнинг The New York Times’да ёзишича, АҚШ ҳукумати Цукербергни жавобга чақириши ҳамда Facebook монополиясини тўхтатиши керак.
«Ҳукумат Маркни жавобгарликка тортиши лозим. Қонун чиқарувчилар жуда кўп вақт давомида Facebook’нинг портловчи ўсишидан ҳайратланишди ва америкаликлар ҳамда бозорлар рақобатдошлигини ҳимоя қилиш борасидаги ўз масъулиятларини эътиборсиз қолдиришди», - дея маълум қилди Хьюз.
Унинг сўзларига кўра, Цукерберг Facebook’нинг овоз бериш имконини тақдим этувчи 60 фоиз акцияларга эгалик қилади ва фойдаланувчилар қайси хабарларни кўришига таъсир кўрсатувчи алгоритмлар, қандай созламаларни ўрнатиш ҳамда қайси хабарлар олувчига етиб боришини шахсан ўзгартириши мумкин.
Facebook асосчиларидан бирининг сўзларига кўра, Цукерберг нафақат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари учун қоидаларни белгиламоқда, балки сотиб олиш, тўсиш ёки нусхалаш орқали «рақибларини ёпиши» ҳам мумкин.
Хьюз Facebook жамоасида 2004 йилдан бери бўлган, 2007 йилда Барак Обаманинг сайловолди кампаниясига қўшилиш учун лойиҳани тарк этган. Хусусан, у сиёсатчининг сайти устида ишлаган ва ижтимоий ахборот кампаниясини ўтказган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди