
Интернетда Samsung компанияси Galaxy Tab сериясидаги янги планшет устида иш олиб бораётганининг тасдиғи пайдо бўлди. Бу ҳақда 3dnews.ru нашрига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Ҳиндистонда экспорт-импорт операцияларини кузатувчи Zauba сайти эвазига янги планшетнинг экрани ўлчами диагонал бўйича 8 дюйм бўлиши маълум бўлди.
Планшетнинг иккита нусхаси Ҳиндистонга 7 декабрда синаш ва баҳолаш учун етказилган. Декларацияда планшетнинг нархи 103 долларлиги кўрсатилган. Ҳужжатда таъкидланишича, Samsung SM-T375S синовдан ўтгандан кейин бузиб ташланади.
Планшет Bluetooth SIG ва Wi-Fi Alliance’дан муваффақиятли сертификатлаштиришдан ўтганидан кейин Samsung планшетни расман тақдим қилиши учун бир неча қадамларни амалга ошириши керак бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар