Фото: «Xabar.uz»
«Ўзбектелеком» АК биринчи чоракда оператор ва провайдерлар учун интернет-каналлар тарифини 1 Мбит/с. учун 70 128 сўмгача пасайтирди. Бу ҳақда компания тижорат директори вазифасини вақтинча бажарувчи Алишер Зуфаров бугун, 28 май куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Фото: «Xabar.uz». Алишер Зуфаров
«Интернет нархлари ундан қандай фойдаланишимизга боғлиқ. Яъни вақт ўтиши билан ундан қанча фойдаланишади, оператор ва провайдерлар уни биздан қанчага сотиб олишади-ю ўз абонентларига қанча арзон ёки қиммат ва тезликда тақдим этишади. Бу нарх оператор ва провайдерлар учун, турган гапки, фойдаланувчилар учун ҳам мунтазам пасайиб боради», — деди Алишер Зуфаров.
Фото: «Xabar.uz»
Брифингда компания амалга оширилаётган улкан лойиҳалар, Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида ҳам сифатли алоқа тизимларини яратиш ва оптик-толали алоқа линияларини барпо этиш ишлари ҳақида журналистларга сўзлаб берилди.
Маълумот берилишича, 2019 йилнинг дастлабки тўрт ойида компания томонидан:
Линия-кабель иншоотларини техник нормаларда тутиб туриш учун эскирган телефон линиялари таъмирланган ва алмаштирилган, турли тоифа ва сиғимдаги 4 минг километрдан зиёд мис кабеллар янгиланган, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида xDSL технологияси бўйича тақдим этилаётган алоқа параметрлари ва хизматлар сифати яхшиланган.
Жами сиғими 150 минг портдан зиёд КПУ (кенг полосали уланиш) қурилмалари ўрнатилиб, абонентларга FTTx технологияси асосида оптик алоқа линиялари орқали хизматлар тақдим этила бошланган. Жорий йилнинг биринчи чорагида 2 408 та кўп қаватли уй, 1 108 та умумтаълим мактаби замонавий алоқа хизматлари билан таъминланган.
Аҳоли ва бошқа ижтимоий объектларга GPON технологиясига асосланган замонавий телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун 2019 йил бошидан бери 5 000 километрдан ортиқ оптик-толали алоқа линиялари ётқизилган.
Айни пайтда бутун Ўзбекистон бўйлаб умумий сиғими 54 272 портга тенг VDSL қурилмалари, сиғими 146 944 портга тенг GPON қурилмаларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда ва жорий йилнинг иккинчи чорагида фойдаланишга топширилади. Қолаверса, учинчи чорак охиригача умумий сиғими 600 минг портдан зиёд GPON технологиясига асосланган қурилмаларни етказиб бериш режалаштирилган.
Фото: «Xabar.uz»
Таъкидланишича, компания абонентлар билан ишлашга алоҳида урғу бермоқда. Масалан, мамлакатимизнинг барча минтақаларидан қўнғироқлар марказлаштирилди: мурожаатлар «Ўзбектелеком» АК «Чақириқларга хизмат кўрсатувчи ягона маркази»нинг «1084» ва «1086» қисқа рақамларига йўналтирилмоқда. Яна бир қулайлик эса 2019 йил 15 майдан интернет хизматлари учун тақвимга боғланмаган тўлов тизимининг жорий этилиши бўлди.
Брифингда компания томонидан «Uz-IX» пиринг тармоғини ривожлантириш бўйича ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди