20:33 / 30.05.2019
4 264

Aвтомобиллардаги ёнғинни 30 сонияда ўчирадиган махсус техника ихтиро қилинди (фото)

Aвтомобиллардаги ёнғинни 30 сонияда ўчирадиган махсус техника ихтиро қилинди (фото)
Сўнгги йилларда фуқароларнинг транспорт воситаларига рухсат этилмаган ёки синов муддати ўтиб кетгани газ балонларини ўзбошимчалик билан ўрнатиши оқибатида автомобилларда газ балонларининг портлаш ҳолатлари содир бўлмоқда, деб хабар берди Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Бундай вазиятлар рўй берганда тезлик билан ёнғинни ўчириш мақсадида Навоий вилояти ФВБ ЁХБ ходимлари томонидан махсус ёнғин ўчириш техникаси ихтиро этилди. Ушбу махсус техника стационар ҳисобланиб, автомобилларга ёқилғи қўйиш шаҳобчаларида ҳамда автотураргоҳларда ўрнатиш имконияти мавжуд.

Фото: Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати
Вазифасига кўра ёнғин содир бўлган енгил автомобилга кийдирилади ва 1000 градусга чидамли қоплама билан ўраб олинади ҳамда кўпик ҳосил қилувчи модда аралашмаси сепилади. Maxсус техниканинг ўзи билан бирга 80 литр ҳажмда кўпик аралашмасига мўлжалланган цистернаси мавжуд бўлиб, доимий сув манбасига уланган ҳолда бўлади.

Maxсус техниканинг узунлиги 4,5 метр баландлиги ва эни 2 метрдан иборат. Ушбу қурилманинг яна бир афзаллиги уни бир киши бошқаради ва 30 сония ичида ёнғин ўчирилади. Ушбу қурилмани ўлчамига мослаб оғирлиги 8 тоннагача бўлган автомобиллардаги ёнғинни ўчириш учун ҳам ишлатиш мумкин.

Навоий вилояти ФВБ томонидан келгусида ҳам махсус техникалар, ўт ўчириш ва қутқариш анжомларининг тактик-техник хусусиятларини такомиллаштириш, соҳада инновацион янгиликларни қўллаш режалаштирилган, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Aвтомобиллардаги ёнғинни 30 сонияда ўчирадиган махсус техника ихтиро қилинди (фото)