
Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг 2016 йилда ўзининг уйи учун сунъий онг яратиш режаларини ошкор қилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар қилди.
“2016 йилда мен учун шахсий синов уйимни бошқарадиган ҳамда ишимда ёрдам берадиган оддий сунъий онг яратиш бўлади, - дейилади хабарномада. – Бу “Темир одам”даги Жарвис каби бир нарса бўлишини тахмин қилиш мумкин”.
Унинг сўзларига қараганда, дастлаб ҳозирликда мавжуд бўлган яратиқлар билан тажриба қилиб кўрилади, сўнг роботга Цукербергнинг овозини тушуниш ўргатилади. Кейин эса машина миллиардернинг дўстларини таниб, уларни остона сканердан ўтказиш йўли билан уйга кирита бошлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар