
Таниқли италиялик хакер Лука Тодеско яқиндагина тақдим этилган iOS 9.3 beta`ни жейлбрек қилиш учун бир неча соат сарфлади холос. У хавфсизлик тўсиғи бузилган смартфонни видеотасвирга олиб, интернетга жойлаштирди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Лука Тодеско Apple компанияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. У компанияга ўзи аниқлаган камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб боради. Apple ҳам бир неча марта хакерга iOS`даги хатоликлар тўғрисида маълум қилгани учун расман миннатдорчилик билдирган.
iOS 9.2.1 жейлбреки устида эса хакерларнинг икки жамоаси — TaiG ва Pangu иш олиб бормоқда. Уларнинг iOS 9.3 бета-намунасини бузишга ҳаракат қилишлари ҳам истисно этилмаяпти.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар