Маълумотлар узатишнинг замонавий технологияларини фаол жорий этиш, кенг полосали уланишнинг оптик тармоқларини ривожлантириш ва мобил алоқа тармоғини модернизация қилиш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Хитой давлат тараққиёт банкидан 5 йил муддатга 40 миллион доллар миқдорида қарз олади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, ушбу маблағлар инвестиция лойиҳалари доирасида «Ўзбектелеком» АК томонидан тузиладиган, технологик ускуналар, дастурий таъминот ҳамда хизматлар кўрсатишни етказиб бериш учун импорт шартномалари қийматининг 100 фоизини тўлашга сарфланади.
Хитой давлат тараққиёт банки кредитини тўлаш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, фоизлар, комиссиялар ва улар бўйича бошқа харажатлар «Ўзбектелеком» АКнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатда «5G технологиясини жорий этиш истиқболи билан телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш», «Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини кенгайтириш» ҳамда «Интернетга кенг полосали уланиш бўйича симсиз технологияларни жорий этиш» каби лойиҳалар ҳам назарда тутилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди