date
views 6 363

2015 йилда Beeline call-маркази томонидан 57 миллиондан зиёд мурожаатларга хизмат кўрсатилди

2015 йилда Beeline call-маркази томонидан 57 миллиондан зиёд мурожаатларга хизмат кўрсатилди

Beeline Мижозларга хизмат кўрсатиш хизматининг 2015 йилдаги фаолиятининг якунларини сарҳисоб қилмоқда. Ўтган йилда Beeline call-марказининг IVR (Interactive Voice Response) Интерактив овозли тизими томонидан, 2015 йилнинг рекордини такрорлаб, 57 млндан зиёд қўнғироқларга хизмат кўрсатилди. Бунда ушбу даврда деярли 13 млндан ортиқ қўнғироқларга операторлар томонидан хизмат кўрсатилди.

Шундай қилиб, IVR ахборот тизими абонент сўровларининг қарийб 80% ининг тўлиқ ишловини таъминлади. Сўровларнинг мавзусига келсак, 2015 йилда уларнинг энг катта қисмига мобил Интернет созламалари ва MMS, USSD-кодлар, қўшимча хизматлар, шунингдек тўлов усуллари ҳамда тариф планларини ўзгартириш, Beeline Club ва контент-хизматларга тўғри келди.

Эслатиб ўтамиз, 0611 бепул рақамдан ташқари, компания абонентлари www.0611.beeline.uz ноёб чатдан, 0621 SMS-қўллаб-қувватлаш хизматидан, шунингдек +998901850055 рақами орқали Теlegram массенжерида мутахассис ёрдамидан фойдаланишлари мумкин. Бундан ташқари, wеб-сервислар орқали маслаҳат олиш учун [email protected] электрон манзилига мактуб юбориш, шунингдек қуйидаги ҳавола бўйича https://mobile.beeline.uz/ru/main/help/faq.wbp компания сайти орқали сўров жўнатиш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 2015 йилда Beeline call-маркази томонидан 57 миллиондан зиёд мурожаатларга хизмат кўрсатилди