2 785
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 2019-йилги кириш имтиҳонлари қандай бўлиб ўтди?
Иштирокчиларнинг ота-оналари кириш имтиҳони жараёни ҳақидаги таассуротлари билан бўлишдилар.
Лента.уз корреспондентлари имтиҳон бўлиб ўтаётган Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетига ташриф буюриб, кириш имтиҳони жараёни шаффоф ва холис даражада бўлаётганини кўриб , тасвирга олиб ва ота-оналари билан фикр-мулоҳазалар алмашишди. Қуйида шу имтиҳонда қатнашган ўқувчиликка номзодларнинг ота-оналари билан суҳбатимизни келтириб ўтамиз:
“ИТ-мактаб фарзандимизнинг орзуси бўлгани учун шу мактабга ҳужжат топширдик. Бу ердаги шарт-шароитлар юқори даражада. Барча ота-она боласи шундай яхши шароитларда ўқишини, ўзига ишонч билан келажагини қуришини хоҳлайди. Мана бугун кириш имтиҳони жараёнида қатнашаётганимдан ва бу ерда онлайн тарзда фарзандимни тест ишлаётганини салқин хоналарда ва қулай ўриндиқларда кузатиб ўтираётганимдан багъоят хурсандман”,-деди оналардан бири.
Кейинги ота-онамиз эса мамнуният ила ўз фикрларини изҳор қилдилар:
“Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабидан жуда ҳам кўп нарсаларни кутябман. Кеча бўлиб ўтган консультация ва бугунги имтиҳон жараёнлари шаффоф ва холислигини кўриб хурсанд бўлдим. Бу ердаги замонавий технологиялар ва яратилган қулай шароитларни кўриб, келгусида бу мактабда ўқитиш тизими юқори савияда бўлишига ишонаман.”
Нафақат ота-оналар бува ва бувилар ҳам ўз набираларини қўллаб-қувватлаш учун кутиш залида ўтиришган экан. Бувилардан бири илиқ таассуротлари билан бўлишдилар:
“Менинг набирам инглиз тили ва математика фанига жудаям қизиққани учун шу мактабда ўз йўналишини топиб кетсин деб олиб келдик. Тўгърисини айтсам, кириш имтиҳони шароити юқори даражада бўлади деб ўйламаган эдим. Бу ерда барча замонавий технология воситалари мавжуд: катта мониторлар, тоза ва салқин кутиш заллари. Бундай шароитлар ўқувчиларни диққатларини бир ерга тўплаб, тестни яхши ишлаб чиқишлари учун қулайликлар яратилган. Бундай мактаблар очилганидан беҳад хурсандман ва миннатдорман. ” “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди