Apple янги iPhone’ларни тақдим қилди (фото, видео)

  • 11 сентябрь 2019, 10:26
  • 676
  • Технология
  • Apple янги iPhone’ларни тақдим қилди (фото, видео)
    Фото: Reuters
    Apple компанияси Купертинодаги тақдимотида 3 та янги смартфони – iPhone 11, iPhone 11 Pro ва iPhone 11 Pro Max’ни тақдим қилди.

    Янги iPhone 11 яна битта камера – 12 Мпли кенг бурчакли камера олган. У қоронғи хонада ёки тунда олинган суратлар сифатини оширишга имкон берувчи Night Mode режими билан жиҳозланади. Шунингдек, модел 2 карра катталаштирувчи оптик зум олади.

    iPhone 11

    Камера 4К сифатида сониясига 60 кадр тезлик билан видео суратга олади. Олд камера секинлаштирилган суратга олиш режимида видео ёза олади.
    Шунингдек, смартфон 6,1 дюймлик Liquid Retina дисплейи билан жиҳозланади ва аввалги модел iPhone XR’га нисбатан бир соат кўпроқ ишлай олади.

    Смартфон 6 та рангда таклиф қилинади. Унинг нархи 699 доллар бўлади.

    iPhone 11 Pro

    Янги iPhone 11 Pro эса телеобъективли 3 та камера билан жиҳозланади. У 4 та рангда таклиф қилинади. Бундан ташқари, модел 2 версия – iPhone 11 Pro ва iPhone 11 Pro Max’га эга бўлади. Улар бир-биридан экрани диагонали билан фарқланади: мос равишда 5,8 дюйм ва 6,5 дюйм. Шунингдек, модел янги Super Retina XDR экранини олади.

    iPhone 11 Pro Max

    Моделларнинг барчаси A13 процессори билан жиҳозланади. У бир сонияда триллиондан кўпроқ операция бажара олади.

    Бундан ташқари, iPhone 11 Pro iPhone XS қараганда қайта қувватлашсиз 4 соат, iPhone 11 Pro Max эса iPhone XS Max’га қараганда 5 соат кўпроқ ишлай олади. Моделларнинг нархи мос равишда 999 ва 1099 доллардан бошланади. Смартфонлар учун буюртмалар 20 сентябрдан бошлаб олинади.

    Компания, шунингдек, iPad планшетларининг 7-авлодини тақдим қилди. Янги модел 10,2 дюймли Retina-дисплейини олган. Таъкидланишича, гаджет аввалги моделдан 2 марта тезроқ ишлайди. Бундан ташқари, янги iPad SD-хотира карталарини қўллаб-қувватлайди. Тақдимотда планшет корпуси қайта ишланган алюминийдан ишлангани маълум қилинган. Гаджет нархи 329 доллардан бошланади ва 30 сентябрдан сотувга чиқарилади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Apple янги iPhone’ларни тақдим қилди (фото, видео)