Алоқа хавфсизлиги нуқтаи назаридан Telegramда фойдаланиладиган дастурий таъминот WhatsApp коммуникацияларидан кўра хавфсизроқ. Бу ҳақда РИА Новостига Россия Президенти Владимир Путиннинг рақамли ва технологик ривожланиш бўйича махсус вакили Дмитрий Песков маълум қилди.
«Албатта, WhatsApp ва Telegramдан фойдаланишни танлашда алоқа хавфсизлиги нуқтаи назаридан Telegeram мақбул вариант», деди жаноб Песков. Унинг ўзи иккала мессенжердан ҳам фойдаланади.
Шу билан бирга, Россия Федерацияси Президентининг Махсус вакили мутлақо хавфсиз алоқа воситалари мавжуд эмаслигини айтди. «Биз квант мессенжерини яратмагунимизча, хавфсиз воситалар йўқ», деди жаноб Песков.
Россия ҳукумати амалдорлари учун квант технологияларига асосланган бундай мессенжерларни яратиш масаласи муҳокама қилинаяптими деган саволга махсус вакил: "Агар биз бунинг реал имкониятини топа олсак, албатта, биз буни амалга оширамиз. Аммо ҳозирча бу жуда узун бир ҳикоя» деди.
Рақамли ва технологик ривожланиш бўйича махсус вакилнинг ушбу баёноти 16 cентябрь кунги МХАнинг собиқ агенти Сноуденнинг WhatsApp ва Telegramнинг хавсизлиги борасидаги шубҳалари фонида тарқалди. Эслатиб ўтамиз, расмий Москва Telegram мессенжерини блоклаган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди