08:45 / 04.10.2019
3 603

Samsung Хитойда смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатди

Samsung Хитойда смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатди
Жанубий Кореянинг Samsung Electronics корпорацияси маҳаллий смартфон ишлаб чиқарувчилар билан кучли рақобат, Хитой иқтисодиётнинг секинлашуви, шунингдек, Хитой ва АҚШ ўртасида давом этаётган савдо уруши сабабли Хитойда ўз смартфонларини ишлаб чиқаришни тўхтатишга қарор қилди.

Samsung Гуандун провинциясининг Хойчжоу шаҳрида жойлашган сўнгги заводида ишлаб чиқаришни тўхтатади. Ўтган йили Хитойдаги бошқа заводлари фаолиятини тўхтатган корпорация ёз ойида Хойчжоудаги заводида ишлаб чиқариш ва ходимларни қисқартиришини маълум қилганди.

Counterpoint компаниясининг маълумотларига кўра, Samsung’нинг Хитой смартфонлар бозоридаги улуши биринчи чоракда 1 фоизга тушиб кетган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung Хитойда смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатди