Фото: «Shutterstock.com»
Хитой ҳукумати янги лойиҳани синаяпти, хабарларга кўра, бу интернетдаги цензурани анча юқори босқичга кўтаради.
850 миллиондан ортиқ хитойликлар интернетга киришда аввал юзларини камерага тутиб олишларига тўғри келади.
Телекоммуникация компанияларидан ўз мижозларининг юзларини сканерлаш талаб қилинади. Бу янги телефон сотиб олиб, интернетга киришда авторизация учун керак. Ҳукумат телеком-компаниялар зиммасига юклаётган бу нарса — цензуранинг бир тури, дейишмоқда Ғарб журналистлари.
Хитой бир нарсага киришдими — пайсалга солиб ўтирмайди: юзни сканерлаш орқали интернетга кириш амалиёти 2019 йилнинг 1 декабридан кучга киради.
Аммо мамлакат Саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги янгилик «фуқароларнинг кибермуҳитдаги ҳуқуқларини ҳимоялаш ҳамда уларни интернет ва мобил телефонлар орқали бўлаётган фирибгарликлардан муҳофазалаш» мақсадида амалга оширилаётганини таъкидлади. Вазирлик, шунингдек, сим-карталарни бировларга беришни ҳам тақиқлаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди