20:06 / 14.10.2019
3 381

Beeline’нинг алоқа сифатини ўрганиш бошланди

Beeline’нинг алоқа сифатини ўрганиш бошланди
Фото: РИА Новости / Илья Питалев
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси «Unitel» МЧЖ (Beeline)да текширув тадбирларини амалга оширмоқда.

Давлат инспекциясига таяниб Kun.uz’га хабар беришича, текширув фуқароларнинг мобил алоқа хизматларининг қониқарсиз тақдим этилиши бўйича шикоятлари асосида ўтказилмоқда. Билдирилишича, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этиш жамият ривожида муҳим аҳамиятга эгадир.

Тақдим этилаётган хизматлар сифатини ўрганиш қатор мезонларга асосланади. Улар орасида: хизматнинг мавжудлиги - бу оператор томонидан истеъмолчига унинг илтимосига биноан тармоқ хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш; хизматнинг яхлитлиги ва узлуксизлиги - телекоммуникация хизматининг сифати ҳамда унинг якунланишини таъминлашдан иборат.

Телекоммуникация хизматлари сифати масалалари бўйича мурожаат қилишни истаган фуқаролар Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг 1144 ишонч телефонидан фойдаланишлари мумкин.

Қайд этилишича, келиб тушган шикоятларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, бошқа алоқа операторлари ва провайдерларни текшириш тадбирлари ташкил этилади.

Маълумот учун: «Unitel» компанияси 1996 йилда асос топган. Компаниянинг тижорат фаолияти 1997 йилнинг 25 сентябрь куни бошланган. 2006 йилнинг 12 сентябрь кунидан «Unitel» МЧЖ «Beeline» савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline’нинг алоқа сифатини ўрганиш бошланди