Россия Давлат Думаси мамлакатда сотиладиган смартфонларда рус дастурларини мажбурий олдиндан ўрнатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда маъқуллади. У 2020 йил 1 июлдан кучга киради.
Қонун лойиҳаси илк муҳокамага қўйилган пайтларданоқ уни “Apple’га қарши қонун” деб атай бошлашди. Чунки учинчи томон дастурларини олдиндан ўз қурилмаларига ўрнатиш Apple сиёсатига зиддир. Америка компанияси Россия бозорини тарк этиши ҳақида огоҳлантирди.
Вазиятдан хабардор The Bell манбасининг айтишича, ҳозирча қонуннинг қандай ишлаши аниқ эмас – ҳаммаси қонун ости ҳужжатларида қайд этиладиган иловаларга боғлиқ.
Олдиндан мажбурий ўрнатиладиган иловалар рўйхати ҳукумат томонидан тасдиқланиши керак. Россия алоқа вазирлиги уни қидирув тизимлари ва браузер билан чеклашни таклиф қилган.
Шунингдек, электроника соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар ҳамда сотувчилар ушбу қонунга қарши чиқишган, бироқ у Кремл томонидан қўллаб-қувватланганлиги учун қабул қилинган.
Охирги пайтларда Россия электроника ва рақамли технологиялар бозорида кенг омма манфаатларига зид бўлган қарорлар ҳамда янгиликлар эълон қилинмоқда. Аввалроқ, депутат Горелкин томонидан илгари сурилган қонун лойиҳаси натижасида Яндекс $1,5 млрд. зарар кўрган бўлса, октябр охирига келиб россияликлар ҳаётининг барча жабҳаларидаги рақамли технологияларнинг катта қисмига эгалик қиладиган учлик бирлашган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди