11:30 / 27.11.2019
9 723

Интернет ҳақида қизиқарли маълумотлар

Интернет ҳақида қизиқарли маълумотлар
1. Google маълумотларига кўра, 2010 йилда Интернет 5 миллион Терабайт маълумотни узатган.
2018 йил 14 октябр маълумотларига кўра, Интернетда камида 4,46 миллиард саҳифа мавжуд бўлган.

2. 2018 йил октябрь маълумотларига кўра, Интернетда 1,9 миллиарддан ортиқ веб-сайтлар мавжуд.

3. Instagram'да ҳар куни 95 миллион фотосурат юкланади.
Ачинарлиси шундаки, Инстаграмдаги постларнинг 70 фоизи кўрилмайди.

4. Дунёдаги 7 миллиард одамдан 4 миллиарди Интернетдан фойдаланади.
InternetLiveStats (ILS) Интернетнинг кунлик ҳолатини кузатиб боради ва 2018 йил октябрь ҳолатига кўра, Интернетда 4,045,421,895 фойдаланувчи мавжуд. Бу кўрсаткич 2020 йилга келиб яна ўсиши кутилмоқда.


5. Ҳар куни 85,000+ веб-сайтлар хакерлар томонидан бузилади.
Интернетда энг кўп хакерлар томонидан бузиладиган сайтлар WordPress ва Joomla'дир.

6. Facebook 2.234 миллиард фойдаланувчиси билан машҳурдир.
Дунё аҳолисининг тахминан 30%и Facebook'дан фойдаланади.
Статистика маълумотларига кўра, Интернетдан фойдаланувчиларнинг қарийб 50 фоизи Facebook фойдаланувчиларидир.

7. Ҳар куни 250 миллиард электрон почта хабарлари юборилади.
Барча электрон почта хабарларининг 81 фоизи автоматлаштирилган воситалар ёрдамида юбориладиган спамдир.

8. Дунёнинг биринчи веб-сайти ҳали ҳам ишлайди.
Биринчи веб-сайт info.cern.ch эди ва у ҳозир ҳам мавжуд. Бу асосий HTML-сайти бўлиб, саҳифада бир нечта сатрли матн мавжуд. Саҳифа HTML-нинг биринчи версияси ёрдамида ёзилган.

9. Ҳар дақиқада YouTube'га 400 соатлик видеофильм юкланади.
Видеоларнинг охирига етгунингизча, YouTube'га яна 1600+ соатлик видеофильм юкланади.

10. Интернет ўзининг биринчи 50 миллион фойдаланувчисига эга бўлиш учун атиги 4 йил керак бўлган.
Телевизор бу кўрсаткичга 13 йилда, радио эса 38 йилда эришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Интернет ҳақида қизиқарли маълумотлар