Фото: «Thenextweb»
«Nike» компанияси ўз пойабзалларига рақамли технологияларни татбиқ этмоқда. «Корреспондент» ёзишича, компания муайян харидорга «боғлаб қўйилувчи» блокчейн-кроссовкалар учун патент олган.
Энди «Nike» русумли спорт пойабзалларини қалбакилаштириш асло иложсиз, дейилади Америка патентлар ва савдо белгилари бюроси сайтида.
Блокчейн-кроссовкалар «CryptoKicks» номи остида чиқади. Компания кроссовкасини харид қилувчига маҳсулотга қўшиб унинг хос идентификация рақами ҳам берилади. Бундан мақсад пойабзални қалбакилаштиришнинг олдини олишдир: оёқ кийими қутисидаги махсус кодни сканерлаш орқали харидор кроссовкаларнинг «оригинали» ёки сохтаcини осон аниқлай олишади.
Агарда «CryptoKick» қайта сотиладиган бўлса, унинг кодини ҳам янгилашга тўғри келади.
Компания, шунингдек, кроссовкаларнинг «иккинчи қўлдан» сотилишини назоратга олиш, сохта маҳсулотларни аниқлашда ҳам рақамли технологиялар қўл келишига ишонмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди