3 092
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро роботехника мусобақасида биринчи олтин медални қўлга киритди
Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий амалий маркази ходимлари бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 15—20 декабрь кунлари Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бўлиб ўтган The 21th International Robot Olympiad 2019 халқаро робототехника олимпиадасида иштирок этди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизматининг «Дарё»га хабар беришича, унда 20 дан ортиқ давлатлардан келган мингдан ортиқ иштирокчи ўз билим ва иқтидорларини намойиш этди. Мусобақа қуйидаги йўналишларда бўлиб ўтди:
Tag-Out — бу йўналишда рақиблар ўзлари яратган роботларини белгиланган тўсиқларга тегмаган ҳолда ҳаракатлантириб, бир-бирларини ўйин майдончасидан тезроқ сиқиб чиқаришга ҳаракат қилади. Бунда қатнашчилардан стратегик таҳлил қила олиш қобилияти ва ўта эҳтиёткорлик талаб қилинади.
Mission Challenge — сирли вазифа ҳисобланиб, унинг шартлари фақат мусобақа бошланган вақтда эълон қилинади. Бундай ҳолатда ёшларнинг робототехника бўйича олган билимларини кутилмаган вазиятларда қўллай олишлари синовдан ўтказилди.
Tag-Outjunior йўналишида 14 та давлатдан иштирокчилар қатнашиб, улар орасидан ўзбекистонлик Фирдавс Ражабов 1-ўринни, Шаҳбоз Шавкатов 2-ўринни эгаллади.
Creativity йўналишида қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланиладиган робот яратиб, Беҳруз Бердиев, Ҳумоюн Ҳайдаров, Шавкат Иброҳимов 3-ўринни, Line-following йўналишида Шаҳбоз Ражабов, Азизбек Шокиров 3-ўринни эгаллади. Мусобақа якуний натижаларига кўра, мамлакатимиз иштирокчилари умумий ҳисобда 7 та медални қўлга киритди.
Маълумот учун, International Robot Olympiad Committee (IROC) томонидан 1999 йилдан буён ҳар йили ташкил этиладиган мусобақаларга дунё бўйлаб 50 мингдан ортиқ мактаб ўқувчилари жалб этиб келинмоқда. Унда роботлар соҳасига қизиқувчи ёшларнинг иқтидорларини ривожлантириш мақсад қилинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”