Якунига етаётган йилда кўплаб янги гаджетлар тақдим этилди, янгича сервислар ишга туширилди, технология янги ютуқларга эришди. Бироқ шу йили тарих қатларига «дафн этилган»лари ҳам бор, деб хабар бермоқда «Терабайт».
AirPower
Apple ўз девайслари учун AirPower симсиз қувватловчи станциясини ҳали 2017 йилиёқ эълон қилган эди. Жорий йилнинг март ойида ҳатто Apple Store онлайн дўконининг Австралия версиясида AirPower суратини топиб олишган ҳам эди. Бироқ охир-оқибатда корпорация мазкур маҳсулотини чиқармаслигини расман маълум қилди.
iTunes
Купертиноликлар компьютерлари учун macOS Catalina операцион тизим талқини чиқиши билан iTunes иловаси ғойиб бўлди. Унинг функциялари Music, TV ва Podcasts иловаларига тақсимлаб берилди, iPhone ёки iPadни компьютер билан синхронлаш эса Finder орқали амалга оширилади.
Apple аслида iTunes иловасини iPod плеерида мусиқани бошқариш утилитаси сифатида 2001 йили тақдим этганди. Орада ўтган 18 йил мобайнида у мусиқа ва видео билан бевомита алоқадор бўлмаган кўплаб имкониятлар билан бойитилди. 2019 йилга келиб эса «олмали» компания уни ўз компьютерларидан олиб ташлади; iOS тизимида эса iTunes Store қолган, шунингдек, Windows тизимида iTunes дастурининг десктоп версияси ўзгаришсиз сақланиб қолган.
Coolest Cooler
Бу лойиҳа 2014 йили Kickstarter краудфандингида 13 миллион доллардан ошиқ маблағ тўплаб, ушбу платформада барча рекордлардан ошиб кетганди. Coolest Cooler портатив холодильник бўлиб, унинг ўзида яна блендер, акустика тизими ва смартфонларни қувватлаш порти ҳам мавжуд.
Унга олдиндан буюртма расмийлаштирган минглаб кишиларга мазкур мўъжизавий қурилма барибир етказиб берилмади, чунки уни ишлаб чиққан стартап ўзининг ёпилишини эълон қилди.
3D Touch
Apple смартфонларидаги энг илғор, аммо етарлича қадр топмаган функциялардан бири 3D Touch бўлади. Унинг моҳияти – экранга босиш кучига қараб турли опциялар бажарилишидадир. Дастлаб iPhone 6s моделида пайдо бўлган бу технология то iPhone XS ва XS Maxгача барча айфонларда қўлланган. iPhone XR ҳамда 2019 йили намойиш қилинган Apple смартфонларида эса 3D Touchдан воз кечилган.
Google+
Қидирув гигантининг ижтимоий тармоғи бўлган Google+ унинг блогерлик платформаси – Google Buzz ўрнига 2011 йили тақдим этилганди. Ўтган йиллар мобайнида бир неча эврилишлар билан жон сақлаб келган бу сервис барибир ўзини оқламади ва ёпилди.
12 дюймлик MacBook
MacBookнинг ушбу ихчам моделини, гарчи камчиликлари бўлса-да, кўпчилик яхши қабул қилганди. 2015 йили тақдим этилган бу ноутбук MagSafe ва бошқа кўплаб одатий портлардан маҳрум эди. Афтидан, Apple уни ихчамлиги билан илғор планшет – iPad Pro билан рақобатлашгани учун чиқармай қўйган.
Windows 10 Mobile
Ушбу операцион тизим бошқаруви остидаги смартфонлар 2016 йилдан бери ишлаб чиқарилмаётган бўлса-да, Microsoft барибир ҳозиргача уни янгилаб келяпти. Компания яқинда унинг буткул тўхтатилишини эълон қилган.
Google Inbox
Бу – қидирув гигантининг почта сервиси бўлиб, Gmail ўрнини эгаллаши мумкин эди, бироқ фойдаланувчилар уни жуда мураккаб, деб ҳисоблашди. Натижада унинг кўплаб функциялари Gmailга ўтказилди ва Inbox сервиси ҳам Google қабристонидан жой олди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди