26 декабрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатида фан ва робототехника олимпиадаларида фахрли ўринларни қўлга киритган ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда фаол ўқувчилар, ота-оналар, устоз ва мураббийлар иштирок этди.
Жорий йил 15 декабрь куни Тошкентдаги Инха университетининг филиалида Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан умумтаълим мактабларининг 3-11 синф ўқувчилари ўртасида математика фани бўйича “Math League” халқаро олимпиадаси ташкил этилди. Ушбу олимпиадада биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритган Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг 7-синф ўқувчилари Муродали Кучимов ва Жаҳонгир Рўзиқулов ҳамда уларнинг устози Наргиза Элова Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, 2019 йилнинг 23 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган кимё фани бўйича “6 th International Chemical Competition” халқаро онлайн олимпиадасида Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси Дурдона Мухторхўжаева ва 9-синф ўқувчиси Азимжон Жамолов кумуш медаль, 9-синф ўқувчиси Жасур Рахматуллаев бронза медаль соҳиби бўлдилар. Шу муносабат билан олимпиада ғолибларига ва уларнинг устози Беҳзод Болтаев ҳам вазирликнинг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Тадбирда иштирок этган ота-оналар ҳукумат томонидан ўқувчиларга яратилган имкониятлар, ихтисослаштирилган мактаб-интернатларидаги шароитлар ва таълим сифатини ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан бўлажак олимларга қаратилаётган эътиборни ижобий баҳолаб, ўзларининг миннатдорчиликларини билдирдилар.
Робототехника соҳасида Тайландда бўлиб ўтган “21th International Robot Olympiad 2019” халқаро робототехника олимпиадасида фаол иштирок этиб, 1 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Мазкур олимпиадада олтин медалга муносиб кўрилган лойиҳани ривожлантириш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 15 млн. сўм миқдоридаги грант маблағи ажратилгани тўғрисида сертификат топширилди.
Тадбир давомида ўқувчилар робототехника соҳасидаги ёш олимлар билан суҳбатлашиш ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш имконига эга бўлишди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди