
Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлиги соҳасидаги федерал хизмат (Роспотребнадзор) Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон ва Беларусга янги коронавируснинг лаборатория диагностикаси воситаларини топширди. Бу ҳақда Роспотребнадзор сайтида хабар берилди.
Россиянинг кимёвий таҳлил учун асбоб-ускуналардан иборат тест тизимлари ўзбекистонлик мутахассисларга беғараз ёрдам сифатида етказиб берилган. Қирғизистон ва Тожикистонга ҳам етказиб берилиши кутилмоқда.
Тест тизимлар «Роспотребнадзор»га тегишли «Вектор» вирусология ва биотехнология илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар