FTX биржаси Трамп—2020 токенини чиқарди

Фото: CoinDesk
FTX криптодериватив фючерс шартномасидек ишлайдиган Трамп-2020 токенини ишга туширди, деб хабар бермоқда Meduza CoinDesk’га таяниб.
Қайд этилишича, фючерс трейдерларга Дональд Трампнинг қайта сайлаш ва президентлик пойгасида ютқазишида узоқ ва қисқа позицияларни очиш имконини беради.
Агар Трамп 2020 йилги сайловда ғолиб бўлса, токен қиймати 1 долларга, ютқазганида эса 0 долларга тенг бўлади. Назарий жиҳатдан, ҳозирги нарх Трампнинг қайта сайланиш имкониятига мос келади.
«Агар сиз Трампнинг ғалаба қозониш имконияти 52 фоизга тенг деб ҳисобласангиз, токен 52 сент нархда сотилиши керак», — дея изоҳ берган биржанинг ўзи.
FTX биржаси АҚШ, Куба, Қрим, Эрон, Сурия, Шимолий Корея ва Судан аҳолиси учун амал қилмайди.
АҚШда 2019 йил якунида биржа рекет, лицензиясиз қимматбаҳо қоғозларни сотиш ва бозорни манипуляция қилганликда айбланган, аммо биржага қарши даъво рад этилган.

Изоҳлар 0
…