
2019 йилнинг кузида Яндекс “Яндекс.Ровер” робот-курери яратилишини эълон қилган эди. Ўшандан бери бу курьер Яндекснинг Москвадаги идораси бўйлаб ҳужжатларни ташишда фойдаланилган ва синовдан ўтказилган. Энди компания роботга янги маҳорат ўқитилганлигини маълум қилди.
Синовнинг янги босқичида Ровер Яндекс хизматчиларига “Беру” онлайн дўконидан товарларни етказиб беришни бошлайди.
Мижоз Ровернинг ҳаракатини смартфонидаги харита ёрдамида кузатиб боради ва у келганидан кейин у хабарнома юборади. Белгиланган манзилга етиб келган роботнинг қопқоғи иловадаги тугмача ёрдамида очилади.
Яндекс яқин келажакда Роверлардан “Яндекс.Еда”, “Яндекс.Лавка” ва бошқа бир қатор логистика билан боғлиқ хизматларда фойдаланишни режалаштирмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар