Samsung ўзининг сўнгги смартфонларига тезкор қувватлаш технологияларини жорий қилиб келмоқда: Galaxy S10'лар 15 ваттда, Galaxy Note10'лар эса 25/45 ваттда заряд олади, деб ёзмоқда Terabayt сайти.
Galaxy S20 Ultra ҳам 45 ваттда заряд олади. Айтилишича, қурилманинг 5 000 мА/соатли аккумулятори ихтиёрий 45 ваттли зарядлагич-адаптер билан 58 дақиқада 0% дан 100% гача қувват олади.
Galaxy Note10+ нинг 4 300 мА/соатли аккумулятори 25 ваттли адаптерда бир соатдан ортиқроқ, 45 ваттли зарядлагич билан эса бир соатга яқин вақт ичида тўлиқ қувватланишини ҳисобга олсак, янги флагманнинг бу натижасини аъло даражада, деб баҳолаш мумкин.
Смартфон аккумулятори қуввати камлигида юқори ваттда, заряд тўлиб бориши билан эса қуйироқ ваттда зарядланади. Афтидан, Galaxy S20 Ultra'нинг аккумулятори юқори ваттда зарядланиш босқичини Galaxy Note10+ никига қараганда кўпроқ ушлаб тура олади ва натижада девайс тезроқ қувватланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди