15:55 / 17.02.2020
3 828

Telegram’да «тозалаш»: Ўзбекистондаги каналлар 4 миллионга яқин сохта обуначисидан айрилди

Telegram’да «тозалаш»: Ўзбекистондаги каналлар 4 миллионга яқин сохта обуначисидан айрилди
15–16 февраль кунлари Telegram мессенжерида ўтказилган «тозалаш» натижасида Ўзбекистондаги каналлар 3 945 878та обуначисини йўқотди.
Telegram каналлар ҳақидаги статистикасини кузатиб борувчи Telegram Analytics сайтидан Ўзбекистондаги қайси каналлар катта йўқотишга учраганини кўриш мумкин.

Бу – Telegram’нинг вақти-вақти билан ўтказиб туриладиган, сунъий бот аккаунтларидан кенг кўламли тозалаш ишлари натижаси ҳисобланади.

Бундай рақамли операция бундан аввал ҳам бўлган, энг каттаси 2019 йилнинг июнь ойига тўғри келганди. Ўшанда йўқотилган обуначиларнинг умумий сони биргина Ўзбекистоннинг ўзида 11 кун ичида 12,3 миллионтани ташкил қилган. Бир ой ўтиб эса, навбатдаги операцияда 10,1 миллионта аккаунт йўқотилган.

Тозалаш ишлари Ўзбекистондан ташқаридаги каналларга ҳам катта таъсир қилган. Бу гал Россия – 6,9 млн, Украина – 250 минг, Эрон – 5,3 млн. дона аккаунт каналлар обуначилари сафидан ўчирилди. Қозоғистондаги каналлар эса қарийб юз минг сохта аккаунтдан тозаланган.




Осиёнинг жанубий қисмида сохта аккаунтлар ҳисобига канал обуначиларини кўпайтириш усули ихтиро қилинган бўлиб, Ўзбекистондаги айрим «кўнгилочар» Telegram-каналлар ҳам бу усуллардан фойдаланиб келишади. Аввалги тозалашлар оқибатида қинғир йўллар билан обуначилари сонини кўпайтираётган, ҳатто миллионлик маррани «забт этган» каналларнинг кўрсаткичларида кескин қулаш кузатилган эди.

Улар бу усулдан фойдаланиб, реклама берувчиларнинг рекламасини аслида йўқ фойдаланувчиларга гўёки намойиш этишга қизиқтириб, алдаб келишаётганди. Ботлар ва сохта фойдаланувчиларга қарши кураш эълон қилингандан бери шубҳали каналлар минглаб «фойдаланувчиси»дан айрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Обуначилар сонини кўпайтириш хизмати»дан фойдаланмаган каналларда мунтазам ўсиш давом этмоқда. Буни Telegram Analytics сайтидан ҳам кўриш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Telegram’да «тозалаш»: Ўзбекистондаги каналлар 4 миллионга яқин сохта обуначисидан айрилди