Huawei компанияси 5Gни кейинги авлод планшетли маҳсулотлари қаторига қўшди. Huawei MatePad Pro 5G деб номланган ушбу янги планшетлар технологик ҳаётга янги нафас олиб кирди.
Ва ниҳоят, биз 5G технологиясини имкониятларидан фойдалана оламиз. Аниқроқ айтганда, 5G технологияси айниқса бу йил жуда кўп оммалашмоқда. Смартфонлардан кейин планшетлар тармоғи 5G маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Huawei MatePad Pro 5G деб номлаган янги планшет 2560х1600 ўлчамдаги 10,8 дюймли экран билан фойдаланувчиларни қаршиламоқда. Huawei'нинг янги авлод процессори Кирин 990 чиплари билан жиҳозланган ушбу маҳсулот ўзининг 8 Гб хотираси ва 256/512 ГБ ички хотираси билан ҳайратга солади.
EMUI 10.0.1 интерфейси билан Андроид 10 операцион тизимида ишлайдиган MatePad Pro 5G Google мобил хизматлари ўрнига Huawei мобил хизматларидан фойдаланишни маъқул кўради.
Планшет 13 мегапикселли ф/1.8 диафрагма орқа камераси ва видео қўнғироқлар учун 8 мегапикселли ф/2.0 олд камера билан бирга келади.
Тўртта Ҳарман Кардон сертификатига эга динамиклар билан бирга келган ушбу модел тўлиқ қувват билан 7.250 mAch қувватга эга, 40 Втда тезкор зарядланади. Apple’нинг iPad Pro моделлари билан рақобатлашадиган Huawei'нинг 5G планшетининг нархи 799 еврога тенг. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди