18:40 / 23.01.2015
6 783

Google интернетга симсиз уланиш хизматларини тақдим этишни бошлайди

Google интернетга симсиз уланиш хизматларини тақдим этишни бошлайди
Google компанияси мижозларга интернетга симсиз уланиш хизматларини тақдим этишни бошлайди. Бу ҳақда «Rt.com»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

Технологик гигант бу режаларни АҚШнинг улкан телекоммуникация компанияси Sprint Corporation ва Т-Моbile холдинги билан тегишли шартномаларни тузгандан сўнг амалга оширади.

Айни пайтда, Google бундай янги хизматларни қачон тақдим этиши ва уларнинг қандай нархларда бўлиши аниқ эмас. The Wall Street Journal газетаси тахминига кўра, ушбу қадам симсиз алоқаларни тақдим этувчи бошқа компанияларни нархларни туширишга ва алоқа сифатини яхшилашга ундаши мумкин.

Фото: podrobnosti.ua / daryo

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » Google интернетга симсиз уланиш хизматларини тақдим этишни бошлайди