18:28 / 03.03.2020
5 803

Февраль ойининг энг яхши смартфонлари (фото, видео)

Февраль ойининг энг яхши смартфонлари (фото, видео)
Samsung Galaxy S20 Ultra 5G
Дисплей: Dynamic AMOLED, 6,9 дюйм, 3 200×1 440 пиксел.
Процессор: Exynos 990.
Камера: асосий — 108 Mp (бош) + 48 Mp (телеобъектив) + 12 Mp (ультра кенг бурчакли) + 0,3 Mp (чуқурлик сканер); фронтал — 40 Mp.
Хотира: 12/16 GB тезкор, 128/256/512 GB ички, microSD карта учун тирқич.
Аккумулятор: 5 000 mA·s.
Тизим: Android 10.0 (One UI 2).

Фото: Samsung
Samsung компанияси тақдим этган Galaxy S20 Ultra етакчи смартфони қойилмақом камералар тўплами билан ажралиб туради, улар орасида 10 марта оптик ва 100 марта рақамли катталаштирадиган телевик бор; суриладиган селфи‑камера — 40 Mp.

Бошқа афзалликлари — Exynos 990 махсус процессори, IP68 стандартларига мос келувчи намдан ҳимоя, AKG стереодинамикаси ва 120 Гц частотали янгиланишни қўллаб-қувватлайдиган янги QHD‑экрани.

Galaxy S20 Ultra 5G’дан ташқари Galaxy S20 ва Galaxy S20+ талқинлари ҳам мавжуд. Улардаги ички тузилма деярли фарқ қилмайди, аммо камералари соддароқ.

Фото: Samsung
Ускуна учун буюртма бериш имконияти аллақачон тақдим қилинган. Samsung Galaxy S20 Ultra 5G учун 1 500 АҚШ доллари атрофида нарх белгиланган.

Realme X50 Pro 5G
Дисплей: Super AMOLED, 6,44 дюйм, 2 400×1 080 пиксел.
Процессор: Snapdragon 865.
Камера: асосий — 64 Mp (бош) + 12 Mp (телеобъектив) + 8 Mp (ультра кенг бурчакли) + 2 Mp (чуқурлик датчиги); фронтал — 32 Mp (бош) + 8 Mp (ультра кенг бурчакли).
Хотира: 6/8/12 GB тезкор, 128/256 GB ички.
Аккумулятор: 4 200 mA·s.
Тизим: Android 10.0 (realme UI 1.0).

Фото: Realme
Realme флагмани 90 Гц янгиланиш частотаси ва бармоқ излари сканерига эга Super AMOLED экран билан жиҳозланган. Иккиланган селфи‑камера бурчакка жойлаштирилган. Стереодинамика, шунингдек, Dolby Atmos ва Hi‑Res Audio функциялари мавжуд.

Ускуна аккумулятори 65 Вт қувватга эга SuperDart тезкор қувватланиш тизимини қўллаб-қувватлайди ва 35 дақиқа ичида «тўлади».

Фото: Realme
Смартфоннинг 6/128 GB’ли талқини 510 АҚШ доллари нархида белгиланган бўлса, 12/256 GB хотирали етакчи вариантни сотиб олишда тахминан 605 АҚШ доллари талаб этилади.

Honor View30 Pro
Дисплей: IPS LCD, 6,57 дюйм, 2 400×1 080 пиксел.
Процессор: Kirin 990 5G.
Камера: асосий — 40 Mp (бош) + 8 Mp (телеобъектив) + 12 Mp (ультра кенг бурчакли); фронтал — 32 Mp (бош) + 8 Mp (ультра кенг бурчакли).
Хотира: 8 GB тезкор, 128/256 GB ички.
Аккумулятор: 4 100 mA·s.
Тизим: Android 10.0 (Magic UI 3).

Фото: Huawei
Huawei компаниясининг янги флагмани ажойиб камера билан таъминланган. Matrix Camera деб номланган фотомодул 40 Mp, 8 Mp ва 12 Mp’ли учта датчикдан ташкил топган. У Google хизматларидан маҳрум бўлган Honor V30 Pro смартфонининг халқаро талқинидир.

Бармоқ излари сканери ускунанинг ён томонига жойлаштирилган. Тезкор ва симсиз қувват олиш имкониятлари мавжуд.

Фото: Huawei
Смартфон нархи — 555 АҚШ доллари.

Xiaomi Redmi 8A Dual
Дисплей: IPS LCD, 6,22 дюйм, 1 520×720 пиксел.
Процессор: Snapdragon 439.
Камера: асосий — 13 Mp (бош) + 2 Mp (чуқурлик сканери); фронтал — 8 Mp.
Хотира: 2/3 GB тезкор, 32 GB ички, microSD карта учун тирқич.
Аккумулятор: 5 000 mA·s.
Тизим: Android 9.0 (MIUI 11).

Фото: Xiaomi
Xiaomi гаджети ўзининг паст нархи, юқори автономлиги ва бошқа ускуналарни қувватлай олиши билан ажралиб туради. Шунақанги смартфон‑пауэрбанк! У учқундан ҳимояловчи махсус P2i наноқопламга эга.

Ички тузилма бюджет синфига оид — Snapdragon 439, 2 ёки 3 GB оператив ва 32 GB ички хотира. NFC‑модули тақдим этилмаган бўлса-да, VoWiFi’ни (Wi‑Fi орқали қўнғироқ қилиш) қўллаб-қувватлайди.

Тахминий баҳоси — 87 доллар.

Moto G8 Power
Дисплей: IPS LCD, 6,4 дюйм, 2 300×1 080 пиксел.
Процессор: Snapdragon 665.
Камера:асосий — 16 Mp (бош) + 8 Mp (телеобъектив) + 8 Mp (ультра кенг бурчакли) + 2 Mp (ажратилган макрокамера); фронтал — 16 Mp.
Хотира: 4 GB тезкор, 64 GB ички, microSD карта учун тирқич.
Аккумулятор: 5 000 mA·s.
Тизим: Android 10.0.

Фото: Motorola
Motorola компаниясидан тўрт модулли камера, уч кунгача автономлик ва тезвор қувват олишни таъминлайдиган 5 000 mA·s ҳажмдаги аккумуляторга эга ўрта синф смартфони.

Олд камера ўнг томондаги кичик кесимдан ўрин олган. Ички тузилма — Snapdragon 665,4 GB оператив ва microSD карта билан кенгайтириш мумкин бўлган 64 GB ички хотира.

Смартфон икки хил рангда (кўк ва қора) 249 АҚШ доллари баҳосида тақдим этилади.

Huawei P40 Lite
Дисплей: LTPS IPS LCD, 6,4 дюйм, 2 310×1 080 пиксел.
Процессор: Kirin 810.
Камера: асосий — 48 Mp (бош) + 8 Mp (ультра кенг бурчакли) + 2 Mp (ажратилган макрокамера) + 2 Mp (чуқурлик датчиги); фронтал — 16 Mp.
Хотира: 8 GB тезкор, 128 GB ички, Nano Memory карта учун тирқич.
Аккумулятор: 4 200 mA·s.
Тизим: Android 10.0 (EMUI 10).

Фото: Huawei
Ушбу смартфон аввалроқ тақдим этилган Nova 6 SE’нинг халқаро версиясидир. У FHD+ имкониятга эга катта ҳажмдаги IPS‑дисплей билан таъминланган, экраннинг ён томонидаги тирқичда 16 мегапикселли фронтал камера жойлаштирилган.

Ускуна USB‑C порти орқали 40 Вт тезкор қувватланиш хусусиятига ва қулоқчинлар учун тирқичга эга.
Смартфон Google хизматларисиз EMUI 10 ниқоби остидаги Android 10 тизими бошқарувида ишлайди. Google Play ўрнини AppGallery дўкони эгаллаган.

Фото: Huawei
P40 Lite нархи — 300 евро.

V60 ThinQ 5G
Дисплей: P‑OLED Plus, 6,8 дюйм, 2 460×1 080 пиксел.
Процессор: Snapdragon 865.
Камера: асосий — 64 Mp (бош) + 13 Mp (ультра кенг бурчакли) + 0,3 Mp (чуқурлик датчиги); фронтал — 10 Mp.
Хотира: 8 GB тезкор, 128 GB ички, microSD карта учун тирқич.
Аккумулятор: 5 000 mA·s.
Тизим: Android 10.0.

Фото: LG
LG’нинг V флагман сериясидаги янги смартфони иккиланган, унинг экранлари худди китоб сингари букилади. Шу билан бирга, бу ерда ҳеч қандай «букилувчи дисплей»ни учратмайсиз, демакки гаджет Galaxy Fold’га қараганда ишончлироқ. Ташқи экран USB‑C орқали маҳкамланади — уни ажратиб олиш ва V60 ThinQ 5G’ни одатий смартфон ҳолига келтириш мумкин.

Ускуна кучли ички тузилмаси (Snapdragon 865, 8 GB оператив ва 128 GB ички хотира), шунингдек сурилувчи камераси билан фарқ қилади. У IP68 ва MIL‑STD 810G стандартлари бўйича чанг, сув ва ташқи шикастланишлардан ҳимояланган.

Фото: LG
V60 ThinQ 5G март ойида сотувга чиқади. Нарх ҳали маълум қилинмаган, аммо ундан аввалги LG G8X ThinQ смартфони бир мунча кам баҳога эга бўлган — 699 доллар.

Unihertz Atom XL
Дисплей: IPS, 4 дюйм, 1 136×640 пиксел.
Процессор: MediaTek Helio P60.
Камера: асосий — 48 Mp; фронтал — 8 Mp.
Хотира: 6 GB тезкор, 128 GB ички.
Аккумулятор: 4 300 mA·s.
Тизим: Android 10.0.

Фото: Kickstarter
Фаол ҳордиқ ишқибозлари ва туристлар кўнглидан жой олувчи оммабоп смартфон. Ҳозирги ҳажм мезонларига нисбатан кичиклигига қарамасдан, гаджет ишончли MIL‑STD‑810G синфи ҳимояси ва турли фойдали инструментларга эга — бевосита тўловлар учун NFC, IK‑порти, смартфонни Walkie‑Talkie туридаги рацияга айлантирувчи ташқи антенна.

Аккумулятор уч кунлик автоном фаолият билан таъминлайди. Ускуна бармоқ изи сканери билан таъминланган.

Смартфон буюртмаси учун 239 доллар талаб этилади. Комплект антенна ва рация хусусияти мавжуд бўлмаган Atom L версиясини 209 АҚШ долларига сотиб олиш мумкин.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Февраль ойининг энг яхши смартфонлари (фото, видео)