15:54 / 05.03.2020
5 514

Дунёдаги энг махфий сувости кемасининг фотосурати пайдо бўлди

Дунёдаги энг махфий сувости кемасининг фотосурати пайдо бўлди
Фото: SAHUREKA / H I SUTTON
Forbes нашри Кубанинг Delfin сувости кемаси фотосуратини чоп этди. Нашрнинг ёзишича, Delfin дунёдаги энг махфий сувости кемаларидан бири ҳисобланади. У атиги бир марта суратга олинган ва бу тасвир ҳам хира бўлган.

"15 йил давомида иккита фотосурат, мана буни махфийлик деса бўлади! Бизда сунъий йўлдошдан олинган яна бир нечта сурат бор, аммо у ҳақда жуда оз нарса биламиз", — деб ёзади мақола муаллифи.

Нашрнинг маълумот беришича, ҳозирда Куба флоти эски совет техникасидан ҳамда қўлбола торпедо ускуналаридан фойдаланади. Қайд этилишича, Delfin ҳам Кубада ана шундай тарзда йиғилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Дунёдаги энг махфий сувости кемасининг фотосурати пайдо бўлди