Фото: Las Vegas Review-Journal
Promobot компанияси ташқи кўриниши актёр Арнольд Шварценеггерга ўхшайдиган роботини йўқ қилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
"Одамга ўхшаш мазкур робот энагани йўқ қилиш режалаштирилган. У ҳозир АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Toy Fair кўргазмасида намойиш этилмоқда. Биз унинг Арнольд Шварценеггер эканлигини айтмаганмиз, унинг исмини тилга олмаганмиз, ўз маҳсулотимизни сотиш учун унинг ташқи кўринишидан фойдаланмаганмиз, роботни йўқ қиламиз", — дейилади компания томонидан.
Аввалроқ TMZ портали Арнольд Шварценеггер Россиядаги хизматчи роботлар ишлаб чиқарувчи Promobot компаниясидан 10 миллион доллар талаб қилаётгани ҳақида хабар берганди. Даъвода айтилишича, компания ўз маҳсулотларида актёрнинг қиёфасидан унинг рухсатисиз фойдаланган.
Компания аввалроқ робот энага мустақил равишда болаларга қараб туришини маълум қилганди. У кўз, лаб, қошларини қимирлата олади, гаплашади. Унга исталган инсоннинг кўринишини бериш, ҳаттоки ота-онанинг нусхасига айлантириш мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди