
Фитнес-билагузуклар ва ақлли соатлар 8 мартда энг машҳур техносовғалар бўлиб қолмоқда. Буни Hi-Tech Mail.ru сўровлари кўрсатмоқда.
“Халқаро хотин-қизлар кунида аёлларга совға қилиш учун энг яхши гаджетлар “ақлли аксессуарлар” — фитнес-билагузуклар ва смарт соатлар (32 %) ҳисобланади. Ундан кейинги ўринларни смартфонлар (22 %), симсиз қулоқчинлар (20 %) ва робочангютгичлар (12 %) эгаллади”, — дейилади сўров натижаларида.
Сўровномада фақат эркаклар иштирок этишган.
Ҳар бешинчи респондент (сўров иштирокчиси) рафиқасига гаджет совға қилишни режалаштириб қўйган. 16 % иштирокчилар онаси, опа-синглиси ва бувисига бирор техника совға қилишни хоҳлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар