Фото: REUTERS
Италиянинг шимолидаги шифохоналардан бири ўпкани сунъий шамоллатиш тизимлари учун клапан етишмовчилигига дуч келди. Isinnova 3D –принтер стартапида бир неча соат ичида, битта партия клапанлар тайёрланди.
Брешиа шаҳри яқинидаги Кьяри коммунаси ва интенсив терапия бўлимларида 250 нафар коронавирус билан касалланган бемор ётқизилган. Коммуна Брешиа ва Бергамо шаҳарлари орасида жойлашган бўлиб, Италья провинциялари орасида энг кўп вирусга чалинган Ломбарди, сон жиҳатидан касалланиш бўйича биринчи ва иккинчи ўринда туради.
Бир неча кун олдин коммуналар шифохонасида кислород клапанлари етишмовчилиги муаммосига дуч келинди. Булар ёрдамида касалланганлар ўпкасини сунъий шамоллатиш тизимига уланади. Клапанлар фақат саккиз соат давомида ишлатилиши учун мўлжалланган ва тезда тугаб қолади.
Вентури кислород клапанлари 3D принтер учун жуда мураккаб шаклдир, дейиди Isinnova дагилар
Компонентларнинг етишмаслиги тўғрисида Giornale di Brescia газетаси журналисти Нунциа Валлини хабар топади. У бизнесмен Массимо Темпорелли ва Isinnova стартапи директори Кристиан Фракасси билан боғланганади.
«Бизга касалхонага клапанлар кераклигини айтишди. Булар Вентури клапанлари деб аталади, аммо ҳозир уларни топишнинг имконияти йўқ. Ишлаб чиқариш керакли мифдордаги эҳтиёжларни етказиб беришга улгурмаяпти», деди Фракасси Reutersга берган интервmюсида.
Фракасси, муҳандис Алессандро Ромайоли билан бирга, намуна олиш учун касалхонага келади ва уч соатдан кейин тайёр прототип билан қайтиб келишади.
«У беморда текширилди, бизга ҳаммаси яхши ишлаётганини айтишди, биз офисга қайтиб, клапанларни чиқара бошладик», – деди Алессандро Ромаиоли Би-би-си га.
Битта клапанни ишлаб чиқаришга бир соат вақт кетади . Isinnova худди ўзи каби 3D-босиб чиқариш билан шуғулланадиган Lonati компанияси билан боғланиб, улар билан биргаликда кунига 100 та клапан ишлаб чиқаришга мувофақ бўлди.
Темпореллининг сўзларига кўра, клапанлар нархи атига бир еврога тенг, бу эса аслига қараганда анча арзон, бундан ташқари, ҳозирда уни топиб бўлмайди.
Шу билан бир пайтда, Кристиан Фракассига клапанлари тугаб қолган яна бошқа бир касалхона мурожаат қилди.
«Биз икки кун ухламадик. Биз кимларнингдир ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқдамиз” , – дейди у.
Эндиликда Isinnova, бошқа бир нечта 3D босиб чиқариш компаниялари билан ҳамкорликда, минтақадаги касалхоналарни бепул клапанлар билан таъминлашга тайёр. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди