06:29 / 05.04.2020
2 078

Google пандемияда одамларни кузатиш имконини берадиган сервисни ишга туширди

Google пандемияда одамларни кузатиш имконини берадиган сервисни ишга туширди
Фото: Reuters
Google компанияси коронавирус пандемияси шароитида одамларни кузатиш имконини берадиган сайт яратди. Бу ҳақда компания блогида ахборот берилган.

COVID-19 Community Mobility Reports сайтида Google сервисларидан фойдаланувчиларнинг қаерда экани ҳақида ҳисоботлар бериб борилади. Компания ўз сиёсатига содиқ қолишини, махфийликни кафолатлаши, шахсга доир маълумотларни ошкор этмаслиги, жумладан, геожойлашув ёки контакт ҳақидаги ахборотларни сир тутишни ўз зиммасига олган.

Google ҳисоботлари учун аноним маълумотлар олинади ва асосан одамлар кўп тўпланадиган масканлар, дўконлар, жамоат жойлари, дорихоналар, хиёбонлар, иш жойлари ва турар-жойлардаги одамлар ҳаракатини кўрсатади. Компания одамларнинг ҳаракатини бутун дунёда кузатади ва бу орқали 131 мамлакатдаги ҳолатни ўрганиш мумкин.

Компания одамлар ҳаракати тенденциялари асосида уларнинг ҳаракатланишини кузатади. Уларнинг муайян жойдаги оммавийлик даражаси фоизларда акс этади, бироқ бу кишилар борган абсолют жойлар эмас. Ҳисоботларда бир неча ҳафта давомида тўпланган маълумотлар, 48-27 соат оралиғидаги энг яхши ахборотлар кўринади.

Ҳозир Google Maps сервисида коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалиш нуқталари жойлашади. Ўтган ҳафтада «Яндекс» шундай харитани ишга туширган, унда коронавирус билан касалланганлар, тузалган ва ҳалок бўлганлар сони билан ҳам танишса бўлади. Бундан ташқари, компания ўз-ўзини изоляция қилганлар индексини ҳам намойиш этади. Кўрсаткич қанча юқори бўлса, уйда ўтирганлар сони шунча кўп бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google пандемияда одамларни кузатиш имконини берадиган сервисни ишга туширди