
Фото: apple.com
Янги гаджет дизайни IPhone 8ни эслатади, унинг Retina дисплейи 4,7 дюйм бўлиб, 12 мегапикселли камера, Touch ID бармоқ излари сканери ва "Уй" тугмасига эга.
Янги SE’га iPhone 11 Pro смартфонидаги каби A13 Bionic процессори ўрнатилган.
Компаниянинг таъкидлашича, янги смартфон биринчи авлод SE’дан 2,4 марта тезкорроқ. Гаджет тез қувватланиш хусусиятига эга.
Янги смартфон иккита сим картали бўлиб, 64, 128 ва 256 гигабайт хотирага эга учта вариантда чиқарилади. Нархи эса 529 доллардан бошланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар